Линклар

АҚШ президентлигига республикачи номзоднинг Эрон битими ҳақдаги сўзлари баҳсларни келтириб чиқарди


АҚШ президентлигига даъвогар Майк Ҳакаби

АҚШ президентлигига даъвогар Майк Ҳакаби

АҚШ Республикачилар партиясидан президентликка номзодлардан бири Майк Ҳакабининг Эрон ядровий дастурига доир битим юзасидан қилган баёноти мунозараларга сабаб бўлди.

Арканзас штатининг собиқ губернатори Ҳакаби 26 июль куни ўз Twitter саҳифасида Эрон билан эришилган битим “исроилликларни печка эшиги томон етакламоқда”, дея ёзди. Нацистлар концлагерларида яҳудийларнинг оммавий қирғин қилинганига ишора ўлароқ айтилган бу фикрни Ҳакаби 25 июль куни берган инетрвьюсида илгари сурган эди. У президент Барак Обамани Эрон билан дунёнинг олти қудратли давлати ўртасида битим эришилишидаги роли учун танқид қилиб келади.

Демократлар Миллий қўмитаси раиси Дебби Вассерман Шульц Ҳакабидан “таҳқиромуз масъулиятсиз баёноти учун яҳудий жамоа ва америкаликлардан” узур сўрашни талаб қилди.

АҚШ Республикачи партиясининг кўпчилик вакиллари 14 июль куни эришилган Эрон ядровий дастурини қисқартириш эвазига халқаро санкцияларни юмшатишни ўз ичига олувчи битимни танқид қилиб келмоқда.

XS
SM
MD
LG