Линклар

Тошкентда президент трассаси бўйидаги дўконлар бузилмоқда


"Буюк ипак йўли" метроси атрофи. Cурат gazeta.uz веб сайтидан олинди

"Буюк ипак йўли" метроси атрофи. Cурат gazeta.uz веб сайтидан олинди

Шанбадан якшанба ўтар кечаси Тошкент шимоли шарқида жойлашган “Буюк ипак йўли“ метроси атрофидаги дўкон ва бекатлар бузила бошлади.

Gazeta.uz веб сайтининг хабар беришича, аввалига маҳаллий ҳокимият вакиллари Тошкентликлар орасида “Светлана” номи билан машҳур дўкон ходимларига бинони дарҳол тарк этишни буюрганлар.

Кеч тунда эда шаҳар коммунал хизмталари ишчилари Буюк Ипак йўли станциясидан чиқаверишдаги тўртта бекатни бузишга тушганлар.

Автобуслар йўналишларининг ўзгариши ҳақида эълон жойлаштирилган.

Расмийлар ўз амалларини ҳудудни ободонлаштириш дея изоҳлашган.

Бинонони кўчириш пайтида дўконлардан бирининг томи ёниб кетгани хабар қилинади.

Метрога яқин жойлашган дўконлар эгалари уларнинг дўконлари кўчириладими йўқми, билишмайди.

"Буюк ипак йўли" метроси ёнидан президент трассаси ўтади.

Кузатувчиларга кўра, метро атрофида дўкон ва автобус бекатлари кўриниш кимларгадир ёқмаган бўлиши мумкин.

Тошкентда президент кортеджи ўтувчи йўллар атрофини таъмирлаш, бутунлай олиб ташлаш ёки йўлларни паркларга айлантириш бошланганига кўп йиллар бўлди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG