Линклар

Сурияга кетган қирғизистонликлар сони 350дан ошди


“Исломий давлат” гуруҳининг қирғизистонликларга видеомурожаатидан лавҳа.

“Исломий давлат” гуруҳининг қирғизистонликларга видеомурожаатидан лавҳа.

Суриядаги қуролли жараёнларда иштирок этиш учун кетган қирғизистонликлар сони 350дан ошди ва уларнинг 80га яқини аёллардир.

Бу ҳақда Қирғизистоннинг Миллий хавфсизлик бўйича давлат қўмитиси 27 июль куни маълум қилди.

Аввалроқ қўмита одамларни Сурияга йўллаш билан шуғулланиб келган гуруҳ фош қилинганини билдирган эди.

9 июль куни Ўш халқаро аэропортида Туркия орқали Сурияга кетмоқчи бўлган ва уларни кузатиб қўйиш учун борган етти киши ҳибсга олинган эди.

Кузатувчилар Сурияга йўл олгаётганлар орасида аёлларнинг сони ортаётганини айтишади.

Ўтган ҳафта “Исломий давлат” гуруҳи илк марта қирғизистонликларга видеомурожаат йўллаб, қирғиз мусулмонларининг барчасини “ислом давлатига ҳижрат қилишга” ҳамда жиҳодга чақирган эди.

XS
SM
MD
LG