Линклар

logo-print

Ироқнинг Дияла вилоятида маҳаллий футбол жамоалари ўртасидаги ўйин пайтида юз берган портлашда камида тўрт киши ҳалок бўлди.

Расмийларнинг билдиришича, учта қўлбола бомба Бағдоддан 75 километр наридаги Абу Саида шаҳрида ўтаётган ҳаваскорлар лигаси финал учрашувида портлаган.

Воқеада камида 10 киши турли хил жароҳат олгани, жабр кўрганлар орасида футболчилар ҳам борлиги айтилмоқда.

DPA агентлиги тарқатган маълумотда ҳалок бўлганлар сони 16 кишига етгани айтилади.

Стадионга келган томошабинларнинг бири бомбалар футбол дарвозаси ортига ўрнатилганини айтди.

Асосан шиалар истиқомат қилувчи Абу Саида шаҳридаги портлаш учун масъулиятни ҳозирча ҳеч қайси гуруҳ ўз зиммасига олгани йўқ.

XS
SM
MD
LG