Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 23:24

Каримов Москвада йирик масжиднинг очилишига таклиф этилди


Москвада сентябрь ойида Европадаги энг йирик масжиднинг очилиши кутиляпти.

Шу муносабат билан ислом дунёси етакчилари Россия пойтахтида йиғилади.

Шунингдек, Саудия Арабистони, Фаластин, Иордания, Қатар, Қувайт, Туркия, Қозоғистон, Қирғизистон, Озарбайжон, Туркманистон, Тожикистон, Эрон раҳбарлари қатори Ўзбекистон президенти Ислом Каримов ҳам Москвага таклиф этилган.

Москванинг Тинчлик проспектида қурилаётган масжид 19 минг квадрат метр майдонга эга ва Европадаги энг йирик масжид бўлиши кутиляпти.

Россия муфтиятига кўра, масжид сентябрь ойининг иккинчи ярмида, Қурбон ҳайити арафасида очилиши кутиляпти.

XS
SM
MD
LG