Линклар

АҚШ ва Туркия Сурия шимолида "хавфсиз ҳудуд" барпо этишга келишмоқда


Анкара ва Вашингтон Сурия шимолида ерлашган “Исломий давлат” жанггариларини сиқиб чиқариш орқали у ерда минглаб суриялик қочқинлар учун хавфсизлик ҳудудини барпо этиш масаласини мухокама этмоқда.

Айни режа исломий жанггариларни Туркия ва Сурия чегарасидаги юз километрлик ҳудуддан сиқиб чиқариш орқали “Исломий давлат”нинг одам ёллаш ва таъминот йўлини тўсиб қўйишни ҳам кўзда тутади.

Ҳозирча бу борада Туркия ва АҚШ келишувга эришгани йўқ.

Туркия президенти Режап Таййип Эрдўғон Сурия шимолида хавфсиз ҳудуднинг барпо этилиши ҳозирда Туркияда бошпана топган 1 миллион 700 минг суриялик қочқиннинг ватанига қайтишига йўл очади, деб айтди.

Бошқа бир турк мулозими эса мақсад Туркия ва Сурия чегарасини исломий жанггарилардан тозалаш ва чегарани ИД учун ёпиб қўйиш эканини билдирди.

Ўтган ҳафта Туркия Қўшма Штатларга ўз ҳудудидан "Исломий давлат"га қарши зарбаларни амалга оширишга рухсат берган эди

XS
SM
MD
LG