Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 07:34

BahsOnline: Иш жойида намоз ўқишга рухсат бериш керакми ёки йўқ?


BahsOnlineнинг бу галги сонида Ўзбекистонда иш жойларида намоз ўқишга рухсат бериш керакми деган мавзуда мунозара бўлди.

BahsOnline: Иш жойида намоз ўқишга рухсат бериш керакми ëки йўқ?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:42 0:00

​Ўтган ҳафтада Самарқанддаги “СамАвто” автомобиль заводининг омборхонаси бошлиғи иш вақтида намоз ўқигани учун ишдан ҳайдалди.

Озодлик манбаларига кўра, ушбу заводнинг яна беш нафар ишчисига айни сабаб билан ҳайфсан берилиб, иш вақтида намоз ўқишса ишидан айрилишлари ҳақида огоҳлантирилган.

Ўзбекистонда иш жойида намоз ўқиш расман тақиқланган. Ўзбекистон Мусулмонлар идорасининг вакиллари ҳам иш пайтида намоз ўқиш тақиқланганини Озодликка тасдиқлаган эди.

BahsOnline: Иш жойида намоз ўқишга рухсат бериш керакми ёки йўқ?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:54:16 0:00

Ўзбекистон қонунларида алоҳида шахсларнинг иш жойларида ибодат қилиши тақиқлангани хусусида бирорта модда йўқ.

Лекин расмийлар бу тақиқни изоҳлашда Ўзбекистон "Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар хусусида"ги қонунидаги "Диний маросим ва ибодат биноларидан ташқарида ўтказиладиган оммавий ибодатлар, диний расм-русумлар ва маросимлар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади" деган бандини асос қилиб кўрсатадилар.

Расмийлар иш вақтида ибодат билан машғул бўлиш иш унумдорлигига салбий таъсир кўрсатишини, намозни ишдан ташқари жойда ўқиш лозимлигини айтадилар.

Аммо, ўзбекистонлик мусулмонлар фикрича, ҳукумат мусулмонларнинг иш жойларида жамоат бўлиб намоз ўқишидан ва диндорларнинг бир жойга йиғилишидан ҳайиқиб, шундай тақиқни жорий қилган.

Ислом уламолари беш маҳал намозни ўз вақтида адо қилиш мусулмонга қўйилган бешта фарзнинг бири эканлигини, мусулмон одам ҳар қандай шароитда ўз ибодатини кечиктирмай адо этиши шартлигини айтадилар.

Мустақиллик йилларининг бошида Ўзбекистонда иш жойларида ҳам, жамаоат жойларида ҳам намоз ўқишга рухсат берилган эди. Вокзал, автостанция ва аэропортларда ҳам махсус намозхоналар ташкил қилинган эди.

Бироқ аста-секин бу намозхоналарнинг ҳаммаси ёпилди, иш жойида ҳам намоз ўқиш тақиқлаб қўйилди.

Кейинги вақтларда давлат ташкилотлари, айниқса, банк, телевидение, ҳокимиятлар ва турли давлат идораларида намоз ўқиш ёзилмаган қонун асосида тақиқлангани ҳақида Озодлик аввал хабар берган.

Сиз нима дейсиз, Ўзбекистонда иш вақтида намоз ўқишга рухсат бериш керакми ёки йўқ?

Баҳсни қуйида тингланг:

BahsOnline: Иш жойида намоз ўқишга рухсат бериш керакми ёки йўқ?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:54:59 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG