Линклар

“Ўзбектуризм” Ўзбекистонга дунёнинг 70 мамлакатидан йил сайин камида 2 миллион сайёҳ келаётгани ҳақида хабар берди.

Расмий маълумотга қараганда, Ўзбекистонда сайёҳлик хизматининг йиллик даромади 615 миллион долларни ташкил қилади. Сайёҳлик соҳасининг ички ялпи маҳсулотдаги улуши эса 2 фоизга етган.

Ўзбекистонда 500 туроператор, меҳмонхона, мотел ва кемпинглар сайёҳларга хизмат кўрсатмоқда.

Солиштириш учун Озодлик аниқлашга муваффақ бўлган маълумот: 2014 йилда Қирғизистон ҳукуматининг билдиришича, мамлакатга 4 миллион сайёҳ келган, Тожикистон расмийлари 213 минг 265 сайёҳ келгани ҳақида маълумот берган. Қозоғистон ҳукумати эса 2014 йилда мамлакатга 5 миллион киши сайёҳ қаторида ташриф қилганини билдирган.

XS
SM
MD
LG