Линклар

Ўзбекистонда 2016-2017 йиллар мобайнида узунлиги қарийиб 397 километр бўлган “Навоий-Конимех-Мискен” темир йўли қурилади.

Мазкур қурилиш ҳақидаги қарор Ўзбекистон президенти томонидан 27 июль куни имзоланган.

Қурилиш икки босқичда ўтказилиши режаланмоқда. Биринчи босқичнинг лойиҳавий қиймати 283 миллион доллардан кўпроқни ташкил қилади. Мазкур босқичда тепловоз ёрдамида бошқариладиган составлар учун ҳаракатланувчи ҳудудлар барпо этилади. Иккинчи босқичда ҳаракат ҳудудлари электрлаштирилади. Бу босқичнинг амалга оширилиш муддати ва лойиҳавий қиймати кейинроқ аниқланади.

Расмий маълумотларга қараганда, бугунги кунда Ўзбекистон темир йўлларининг узунлиги 4200 километрни ташкил қилади. Мамлакат ички юк ташиш оборотининг 60 фоизи, экспорт ва импорт юкларни ташиш ҳажмининг 80 фоизи темир йўллар ҳиссасига тўғри келади.

XS
SM
MD
LG