Линклар

GM O’zbekiston "Хоразм авто" заводида 27 июлдан бошлаб Chevrolet Labo русумидаги автомобилларни ишлаб чиқара бошлади.

“Ўзавтосаноат” ширкати матбуот хизматининг 28 июль куни хабар беришича, 550 килогача бўлган юкларни ташишга мўлжалланган кичик юк машинаси йилига 5 минг донадан ишлаб чиқарилади. Мазкур русумдаги автомашинани ишлаб чиқариш бўйича лойиҳа қиймати 5 миллион 900 минг долларни ташкил қилган.

2008 йилда ташкил этилган GM O’zbekiston ширкати ҳиссаларининг 75 фоизи “Ўзавтосаноат”га, 25 фоизи АҚШнинг GM ширкатига тегишли. Йилига 250 минг дона автомобил ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган мазкур қўшма корхона заводларида бугунги кунда 9 минг одам меҳнат қилмоқда.

Озодлик радиоси аввалроқ Андижондаги GM O’zbekiston автомобиль заводи ишчилари 4 ойдан буён маош ололмаётгани ҳақида шикоят келгани борасида хабар берган эди.

Ўзбекистон автомобилларининг Россиядаги бозори касод бўлиши ортидан завод ишчилари ҳафтада 3 кун ишлаб, 4 кун дам олмоқда. Ўзбек автомобилларининг Россиядаги савдоси ўтган йилга нисбатан қарийиб 60 фоизга камайган.

XS
SM
MD
LG