Линклар

logo-print

Обама Африка президентларини конституцияга амал қилишга чақирди


Барак Обама Аддис Аббебада.

Барак Обама Аддис Аббебада.

АҚШ президенти Барак Обама Африка давлатлари раҳбарларини мамлакатлар конституцияларида белгиланган муддатдан ортиқ президентлик лавозимида қолмасликка чақирди.

28 июль куни Эфиопия пойтахти Аддис Аббебада Африка Иттифоқи лидерлари анжуманида чиқиш қилган Обама президентлар конституцияда белгиланган лавозимда қолиш муддатларига амал қилмаётгани ортидан Африкада демократия таҳдид остида қолаётганини таъкидлади.

Обама Африка Иттифоқи ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари олдида чиқиш қилган АҚШнинг биринчи президенти бўлди. Ўз нутқини бошлашдан аввал Обама жуда узоқ гапириши ҳақида огоҳлантирди. Бунга жавобан Африка Иттифоқи комиссияси президенти Нкосазана Дламини-Зулу: "Ҳеч қиси йўқ! Биз буни эллик йил кутган эдик”, деб жавоб қайтарди.

Обама Африкага сафарини 24 июль куни ота юрти Кениядан бошлаган эди.

XS
SM
MD
LG