Линклар

logo-print

Эрдўғон курд жангарилари билан сулҳ тузилмаслигини билдирди


Туркия президенти Режаб Тоййиб Эрдўғон.

Туркия президенти Режаб Тоййиб Эрдўғон.

Туркия президенти Режаб Тоййиб Эрдўғон 28 июль куни курд жангарилари Туркия бирлиги ва яҳлитлигига таҳдид туғдираётганини, шунинг учун курд жангарилар билан тинчлик битимига эришилиши ҳақида сўз бўлмаслигини билдирди.

Эрдўғон баёнотидан бир неча кун олдин Туркия ҳарбий ҳаво кучлари Курд ишчи партиясининг Ироқдаги манзилларини бомбардимон қилган эди. Туркия мазкур партияни террорчи гуруҳ сифатида эълон қилган.

28 июль куни қилинган Эрдўғон баёнотидан бир неча соат олдин Туркия энергетика вазири Танер Йилдиз курд жангариларини Анкарадан Эроннинг Тибриз шаҳрига ўтказилган газ қувурини портлатишда айблаган эди.

XS
SM
MD
LG