Линклар

Оқ уй АҚШ ҳукумати Эдвард Сноуденни авф этишга чақирилган петицияни рад этди.

Сноуденни авф этиш петициясига 168 минг одам имзо чеккан. Мазкур петицияга жавоб қайтарган АҚШ президентининг миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Лиза Монако 28 июль куни “Сноуден АҚШга қайтарилиши керак ва суд қилиниши лозим”, деб билдирди.

Москвa 2013 йили AҚШ рaзведкaсининг кузатув ишлари кўлaми ҳaқидa мaхфий мaълумотлaрни эълон қилган Эдвард Сноуденгa бошпaнa бергaн эди. Сноуден тарқатган маълумотлар АҚШ разведка хизматларининг ислоҳ қилинишига сабаб бўлган.

Вашингтон Сноуден эълон қилган маълумотлар АҚШ миллий хавфсизлиги учун қаттиқ зарар келтирган, деб ҳисоблайди.

XS
SM
MD
LG