Линклар

Покистон полициясининг маълум қилишича, 29 июль кунги отишма пайтида Лашкари Жангви жангарилар гуруҳи етакчиси Малик Исҳоқ, унинг икки ўғли ва яна 11 жангари ўлдирилган.

Полиция конвойи Исҳоқ ва унинг ўғилларини олиб кетаётган пайтда уларни озод қилмоқчи бўлган жангарилар пистирмасига дуч келган ва шундан сўнг бўлиб ўтган отишма давомида 6 полиция ходими жароҳат олган.

Малик Исҳоқни АҚШ террорчи, деб эълон қилган. У асос солган Лашкари Жангви радикал гуруҳи аксарияти шиалар бўлган юзлаб кишиларнинг ўлдирилиши учун масъулиятни ўз зиммасига олган.

Толибон ва Ал-Қайда билан тиғиз алоқа қилган Малик Исҳоқ бир неча бор судланган, лекин гувоҳлар кўрсатма беришдан бош тортгани учун жазодан қутулиб кетган эди.

Сўнгги бор Исҳоқ 26 июлда ҳибсга олинган эди.

XS
SM
MD
LG