Линклар

Украина француз киноси юлдузи ва 2 йил олдин Россия фуқаролигини қабул қилган Жерар Депардьени қора рўйхатга киритди, натижада артист Украина ҳудудига 5 йил давомида кира олмайди. Бу ҳақда Украина Хавфсизлик хизмати матбуот котиби хабар қилди.

Украина Маданият вазирлиги Депардье ва бошқа россияпараст баъзи артистларни мамлакат миллий хавфсизлигига таҳдид, деб эълон қилди.

Француз актёри Россия президенти билан дўстона муносабатлари, мустақил Украинанинг мавжудлигини тан олмаслиги тўғрисидаги баёнотлари билан Украинанинг Ғарбга мойил раҳбарлари норозилигига сабаб бўлди.

Депардье ўтган йили “Мен Россиянинг бир қисми бўлган Украинани яхши кўраман”, деган эди.

Францияда энг бой кишилар учун солиқ миқдори кескин оширилганидан сўнг Депардье ўз мамлакатини тарк этган ва 2013 йили Россия паспортини олган эди.

XS
SM
MD
LG