Линклар

Тошкент шаҳар, Юнусобод туманидаги ресторанлардан бирининг қоровули мижозни муассасанинг мусиқа ва ёритиш ускуналарига зарар етказгани учун ўлдириб қўйди.

Бу ҳақда хабар қилган “Ҳуқуқ” газетасига кўра, Жамол Эркинов пойтахтдаги ўқув юртларидан бирининг магистратурасига ўқишга кирган ва бу воқеани “ювиш” учун ресторанга келган.

Эркинов маст ҳолатда рақсга тушаётиб, рестораннинг ускуналарини туртиб юборган, натижада ускуна синган.

Шундан сўнг қоровул бўлажак магистрга танбеҳ берган ва даҳанаки жанжал муштлашувга айланган. Қоровул Эркиновни шу қадар қаттиқ калтаклаганки, у касалхонага етмаёқ жон берган.

“Ҳуқуқ” газетасидан баъзи сайтлар кўчириб босган хабарда қоровулнинг қўлга олингани ва жазолангани айтилган. Лекин воқеа қачон юз бергани, қотилга қандай жазо тайинлангани айтилмаган.

XS
SM
MD
LG