Линклар

logo-print

Давлат котиби ёрдамчиси АҚШ-Қирғизистон муносабатларини муҳокама қилди


АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бўйича ёрдамчиси Ричард Хоугланд

АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бўйича ёрдамчиси Ричард Хоугланд

Бишкекда АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бўйича ёрдамчиси Ричард Хоугланд Қирғизистон Ташқи ишлар вазири ўринсбосари Асқар Бешимов билан бу икки давлат ўртасидаги мураккаблашиб кетган муносабатларни муҳокама қилди.

Қирғизистон ТИВ хабарига қараганда, сўзлашувлар чоғида икки давлат ўртасидаги кўп йиллик ҳамкорликни тўхтатиш ҳамда АҚШ Халқаро тараққиёт агентлигининг Қирғизистондаги миссиясини ёпиш тўғрисидаги Бишкек қарорига асосий эътибор қаратилди.

Ўтган ҳафтада Қирғизистон ҳукумати Азимжон Асқаровнинг АҚШ тарафидан инсон ҳуқуқлари мукофоти билан тақдирланиши ортидан Қўшма штатлар билан ҳамкорлик келишувини бекор қилган эди.

64 ёшли Азимжон Асқаров 2010 йилда 400дан ошиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлган Ўш ва Жалолобод воқеаларидан кейин умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

Халқаро ва маҳаллий инсон ҳуқуқлари ташкилотлари Асқаровнинг бегуноҳ эканини таъкидлаб, Қирғизистон ҳукуматини уни зудлик билан озодликка чиқаришни талаб қилиб келади.

XS
SM
MD
LG