Линклар

Ироқ ҳукумати ҳаво ҳароратининг фавқулодда исиб кетиши боис мамлакатда тўрт кунлик дам олиш жорий қилди.

Синоптиклар маълумотига кўра, жорий ҳафта оҳиригача Ироқда ҳаво ҳарорати 50 даражадан ошиши мумкин.

“Исломий давлат” гуруҳи билан курашда қаттиқ зарар кўрган электр инфратузилмасидаги носозликлар вазиятни янада оғирлаштирмоқда.

Мамлакатда июль ойи ўртасида об-ҳавонинг ҳаддан зиёд исиб кетиши туфайли дам олиш эълон қилинганди.

Ўшанда банклар ва ҳуқуқ-тартибот органларидан ташқари барча идоралар дам олган.

Қирғизистонда экстремал иссиқ туфайли 16 июль кунги иш вақти икки соатга қисқартирилган эди.

Июнь ойида Покистонда мингдан ошиқ киши, Ҳиндистонда 2200 киши иссиқдан ҳалок бўлган.

XS
SM
MD
LG