Линклар

Япониянинг “Isuzu Motors Ltd.” ширкати Самарқанддаги “СамАвто” автомобиль ширкатининг саккиз фоизлик улушини сотиб олган.

Ширкат бу борада Ўзбекистоннинг “Ўзавтосаноат” ҳиссадорлик компанияси билан битимни имзолагани ҳақда Подробно.уз нашри чоршанба куни хабар қилди.

“Isuzu Motors Ltd” ширкати 2007 йилдан буён Самарқанддаги автомобил заводининг технологик ҳамкори ҳисобланади ва шу заводда йиғиладиган "Isuzu" автомобиллари учун ғилдираклар ва двигателларни етказиб бериб келади.

Ўшандан бери “СамАвто” корхонасида ўн мингдан зиёд автобус, 11 ярим мингта юк машинаси йиғилган.

XS
SM
MD
LG