Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 14:55

Қишлоғимизнинг тўпиққача лой кўчаси


"Салом ҳурматли Озодлик радиоси ходимлари. Мен бугун мамнуният билан шуни маълум қиламанки¸ масъулиятсизликка чек қўйиш вақти келди.

Мен Хоразм вилояти Ҳазорасп тумани Питнак қишлоғида истиқомат қиламан. Бундан 3 йил олдин қишлоғимиз кўчаларини асфалт қилиш мақсадида бир гуруҳ йўл идора ходимлари кўчаларимизга майда тош ётқизишди. Мана уч йил бўлибдики унинг усти бетон қилинмади¸ кўча тошлари ўша йилнинг қишидаёқ тупроқ остига кириб кетди.

Географик жиҳатдан қишлоғимиз ерлари битта ёмғир ёғса бўшаб қолади. Шунинг учун ҳам бу ерларда баланд иморатлар қурилмаган.

Қиш ойларида кўчадан чиқа олмаймиз¸ тўпиққача лой бўлади. Сизлардан илтимос бу ҳақда тегишли жойларга хабар бериб биз қишлоқ аҳолисини хурсанд қилинг.

Ўз касбини суиистеъмол қилаётганлар жазосини топсин.

Бу суратлар қишлоғимизга келадиган шоҳ кўча яъни Буюк ипак йўли кўчасидир. Энди тасаввур қилиб кўринг¸ асосий йўл шунақа аҳволда бўлса¸ қишлоқ кўчалари қанақалигини."

XS
SM
MD
LG