Линклар

"Ўзбекистон темир йўллари" йил охиригача тарифларни кўтармоқчи эмас


"Ўзбекистон темир йўллари"га тегишли поезд.

"Ўзбекистон темир йўллари"га тегишли поезд.

“Ўзбекистон темир йўллари” ҳиссадорлик жамияти жорий йил охиригача юк ва йўловчи ташиш бўйича тарифлар ўзгармай қолишини билдирди.

Podrobno.uz нашрининг “Ўзбекистон темир йўллари” бошқармаси раисининг биринчи ўринбосари Даврон Деҳқоновга таяниб хабар беришича, бугунги кунда мазкур ширкатнинг молиявий-иқтисодий кўрсаткичлари кутилганидан уч фоизга кўпроқ бўлмоқда.

“Бундай кўрсаткичлар бизга режалаштирилган барча инвестицион дастурларни тўла ҳолатда амалга ошириш имкониятини беради”, деб иқтибос келтирган раис ўринбсоари сўзларидан Podrobno.uz нашри.

Эслатиб ўтамиз, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” 2015 йилнинг 15 июлидан бошлаб маҳаллий йўналишдаги барча рейслар учун чипта нархини 12 фоизга қимматлатган эди.

XS
SM
MD
LG