Линклар

logo-print

Самарқанднинг Булунғурида тожикистонлик наркосавдогарлар қўлга олинди


МХХ ходимлари 25 июнь куни қўлга олинган гиёҳванд моддаларни Тошкент яқинидаги корхоналарнинг биридаги домен печида ёндирган эди.

МХХ ходимлари 25 июнь куни қўлга олинган гиёҳванд моддаларни Тошкент яқинидаги корхоналарнинг биридаги домен печида ёндирган эди.

Самарқанд вилояти Булунғур туманида Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан 20 килограмм 635 грамм афюн хом ашёсини сотишга ҳаракат қилган Тожикистон фуқаролари қўлга олинди.

Хабарларга қараганда, қўлга олинган икки тожикистонлик Сўғд вилоятининг Панжикент туманидан бўлган. Улар Самарқанд вилоятининг Булунғур туманида афюннинг килосини 2,5 минг доллардан сотишни режалаштирган. Махсус хизмат ходимлари Булунғур туманида тожикистонликларга шерик бўлган Ўзбекистон фуқаросини ҳам қўлга олган.

Айни пайтда Миллий хавфсизлик қўмитаси мазкур воқеа юзасидан жиноят иши очган. Хабарда нароксавдогарлар қайси куни ва қандай вазиятда қўлга тушгани ҳақида маълумот берилмаган.

XS
SM
MD
LG