Линклар

Ўзбекистон ҳукумати валютани мажбурий сотиш тартибини ўзгартирмоқчи


Ўзбекистон ҳукумати валютани мажбурий сотиш тартибига янги ўзгартишлар киритишни режаламоқда.

Norma.uzнашрининг билдиришича, бу борада Вазирлар маҳкамаси янги қарор лойиҳасини ишлаб чиқди. Қарор лойиҳасида, жумладан, пахта эскпорти учун ширкатлар ҳисобига келиб тушган валютани уч кун ичида 100 фоиз марказий банкка, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини экспорт қилишдан тушган валютанинг 25 фоизини ва бошқа маҳсулотлар экспортидан тушган валютанинг 50 фоизини ваколатланган банкларга топшриш мажбурий экани қайд этилган.

Бундан ташқари “Ўзмарказимпэкс”, “Ўзпроммашипэкс”, “Марказсаноатэкспорт”, “Ўзинтеримпэкс”, “Узвнештранс”, “Ўрта Осиё Транс” каби пахтани экспорт қилиш билан шуғулланувчи ширкатлар ҳисобига сотилган пахта толаси учун валютада тўланадиган ҳақ 90 кун муддат ичида келиб тушиши зарур. Бироқ пахта толаси Бангладеш, Вьетнам, Индонезия, Малайзия, Сингапур, Гонконг, Тайвань, Хитойга сотилган бўлса, бу муддат яна 30 кунга узайтирилади.

Norma.uz нашри ҳозир бу қарор лойиҳаси муҳокама қилинаётгани, қарор қабул қилиниши, ўзгартирилиши ёки қабул қилинмаслиги мумкинлигини эслатган.

XS
SM
MD
LG