Линклар

logo-print

ХМТ жорий йилда ҳам Ўзбекистон пахтазорларини мониторинг қилади


Ўзбекистон пахтазорларида мажбурий меҳнатга жалб қилинган талабалар, 2014 йил. "Одноклассники"дан олинган скриншот

Ўзбекистон пахтазорларида мажбурий меҳнатга жалб қилинган талабалар, 2014 йил. "Одноклассники"дан олинган скриншот

Ўзбекистонда 2015 йилги пахта мавсумида халқаро кузатувчилар томонидан пахтазорларда болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатдан фойдаланиш масаласи халқаро кузатувчилар иштирокида мониторинг қилинади.

Газета уз нашрининг 30 июль куни хабар беришича, бу ҳақда Ўзбекистон меҳнат ва ижтимоий ҳимоя вазирлиги, Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши ва Савдо-саноат палатасининг халқаро меҳнат ташкилоти миссияси билан 21 июлда ўтказган учрашуви чоғида маълум қилинган.

Халқаро меҳнат ташкилоти 2013-2014 йилларда ҳам бу йўналишда мониторинг ўтказган ҳамда Ўзбекистонда болалар меҳнатидан фойдаланилмади, деган хулосасини эълон қилган эди.

Халқаро меҳнат ташкилотнинг бу баёноти Ўзбекистонда болалар ва мажбурий меҳнатдан фойдаланиш ҳолатларини аниқлаган ҳуқуқ ҳимояси ташкилотлари томонидан кескин танқид қилинган.

XS
SM
MD
LG