Линклар

logo-print

Озарбайжонда таниқли мухолифатчи 7,5 йилга қамалди


Асиф Юсуфли Бокудаги митинглардан бирида.

Асиф Юсуфли Бокудаги митинглардан бирида.

Озарбайжон суди 30 июль куни мухолифатчи Асиф Юсуфлини товламачилик ва ҳужжатларни қалбакилаштирганликда айблаб 7,5 йилга озодликдан маҳрум қилди.

Мазкур жиноят иши бўйича судланаётган Рафиг Гусейнов 12,5 йилга қамалди. У суд жараёнида барча айбни зиммасига олиб, Юсуфлининг мазкур ишга алоқаси йўқлиги ҳақида кўрсатма берган.

Халқ фронти мухолифат ҳаракати раҳбарларидан бири бўлган Асиф Юсуфли судда ўзига билдирилган айбловни тан олмади ва жараённи ҳукуматнинг сиёсий буюртмаси, деб баҳолади.

Юсуфлининг адвокатлари ўз ҳимоясидаги одамга нисбатан чиқарилган ҳукм устидан апелляция аризаси топширилишини билдирди.

Халқаро, маҳаллий ҳуқуқ фаоллари, Европа Иттифоқи ва АҚШ Озарбайжонда мухолифатчиларга нисбатан репрессиялар кучайганини таъкидлаб, бу ҳолатдан чуқур ташвиш билдириб келмоқда.

Озарбайжон ҳукумати эса мамлакатда сиёсий маҳбуслар борлигини инкор этиб келади.

XS
SM
MD
LG