Линклар

АҚШ Россия ва Украинага қарши санкцияларни кенгайтирди


Геннадий Тимченко.

Геннадий Тимченко.

Қўшма Штатлар Россия ва Украина юридик ҳамда жисмоний шахсларига нисбатан янги санкциялар жорий этди.

АҚШ Молия вазирлигининг билдиришича, янги санкциялар амалдаги санкцияларни четлаб ўтиш ҳаракати бўлгани сабабли қабул қилинган. Вазирлик 30 июль куни санкциялар таалуқли бўлган 26 юридик ва жисмоний шахс рўйхатини эълон қилган.Мазкур рўйхатдаги барча шахсларнинг АҚШдаги ҳисоб рақамлари музлатилади ва америка ширкатларига улар билан алоқа қилиш тақиқланади.

Рўйхатга Россия президенти Владимир Путинга яқин бўлган тадбиркорлар Геннадий Тимченко, Борис Ротенберг ва”Калашников” концерни ҳам киритилган.

Бундан ташқари рўйхатга Украинанинг собиқ раҳбари Виктор Янукович ҳукумронлиги даврида ҳукумат лавозимларида ишлаган 4 шахс номи ҳам қўшилган. АҚШ расмийларига кўра, бу амалдорлар Украина бюджетини талон-тарож қилишда гумонланмоқда.

Ғарб 2014 йил апрелида Кремлнинг Қримни аннекция қилиши ва Украинадаги айримачиларни қўллаб қувватлаши ортидан Россияга нисбатан санкцияларни жорий қилган эди.

XS
SM
MD
LG