Линклар

Толибларнинг янги раҳбари ички мухолифат қаршилигига дуч келмоқда


Мулла Муҳаммад Умар.

Мулла Муҳаммад Умар.

Толибоннинг янги раҳбари Ахтар Муҳаммад Мансур гуруҳ ичидаги муҳолифат қаршилигига дуч келмоқда. Бу ҳақда толибларнинг собиқ раҳбари мулла Умарга яқин бўлган жангарилардан бири маълум қилди.

Ахтар Муҳаммад Мансур Мулла Умарнинг муовини лавозимида ишлагани айтилади. У 1996-2001 йилларда Толибон ҳукуматининг авиация вазири бўлган. Толиблар ҳукмронлиги даврида Қандаҳор вилояти ҳокими бўлган Муҳаммад Ҳасан Раҳмоний эса Озод Афғонистон радиосига Мансур Толибон қўмондонларининг озчилиги томонидан раҳбарликка сайланганини айтган. Унинг сайланишига мулла Абдурозиқ ва Абдул Қаюм Зокир каби нуфузли қўмондонлар қарши чиққан.

Раҳмонийга кўра, унинг ўзи ва у етакчилик қилаётган жангарилар мулла Умарнинг 23 ёшли ўғли Мавлоно Ёқубни Толибон раҳнамоси сифатида кўришни истаган.

Толибон ҳаракати вакили Забихуллоҳ Мужоҳид 29 июль куни матбуотга тарқатган баёнотида мулла Умарнинг хасталикдан ўлганини билдирган эди. Бунинг ортидан Толибон Ахтар Муҳаммад Мансур ташкилотнинг янги раҳбари этиб сайлангани ҳақида хабар тарқатганди.

XS
SM
MD
LG