Линклар

“Ўзбеккино” 70та сценарийни номақбул деб топди


Алишер Навоий киносаройи олдидаги фильм рекламалари¸ собиқ Панорама

Алишер Навоий киносаройи олдидаги фильм рекламалари¸ собиқ Панорама

Ўтган йили “Ўзбеккино” Миллий агентлигига топширилган 98та сценарийдан 70таси экспертлар талабига жавоб бермади.

Бу ҳақда ёзган Podrobno.uz маълумотига кўра, сценарийси қабул қилинмаган 70та фильмни суратга олишга рухсат берилмаган. Қолган 28та фильм эса сценарийсига ҳам маълум тузатишлар киритилганидан сўнг тасвир ишлари бошланган.

Экспертлар 70 сценарийни ҳаваскорлик даражасида деб топган.

Ўзбекистон кино идораларидаги икки йилдан зиëд давом этган ва мисли кўрилмаган тафтиш ортидан ҳукумат миллий кинематографияни ривожлантиришга доир янги режа ишлаб чиқди.

Бу ислоҳотлар Ўзбекистондаги кино индустрияси тафтиш қилинганда юзага чиққан ўта аянч аҳвол¸ хусусан¸ коррупцияни бартараф қилишни мақсад қилгани билдирилди.

XS
SM
MD
LG