Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 19:37

OzodlikOnline: Тест синовида нимани ишлатдингиз: Каллами ёки соққа?


1 август куни Ўзбекистондаги барча олий ўқув юртларига кириш учун тест синовлари бўлиб ўтди. Ҳар йилгидек бу йил ҳам тест синовлари пайти қаллобликлар кузатилган. Абитурентлар таниш-билишчилик, порахўрликлар бўлганидан шикоят қилишди. Ушбу жараёнда сиз нималарга гувоҳ бўлдингиз? Бу ҳақда OzodlikOnline дастурининг 3 август соат 19:05даги сонида гаплашамиз. Мулоқотимизга қўшилинг!

****

Тошкент Давлат Педагогика университетига ҳужжат топширган Гўзал Абдуллаева: - Пул тўлаганларга тест жавоблари олиб келинди. Бункер ўз ўрнида ишламоқда, - деб билдирди.

Тошкент Тиббиёт Академиясига кириш учун тест топшириб чиққан фарғоналик Сайёра назорат кучли бўлганини айтади.

- Назоратчилар жуда кўп бўлди, шпаргалка қўймади. Телефон ҳам олиб кириб бўлмади. Битта, иккитаси олиб кирган экан, олиб қўйиб синдириб ташлади, пачоғини чиқариб. Бугун СМС, ММС ҳаммасини тўхтатиб қўйди. Бу йил таниш-билишчилик кам бўлганга ўхшайди, - дейди Сайёра.

OzodlikOnline: Тест синовида нимани ишлатдингиз: Каллами ёки соққа?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:54:49 0:00

Хоразм Давлат университетининг Тарих факультетига ҳужжат топширган Гулсанам фақат билимига ишонаётганини айтади:

- Пулсиз, таниш-билишсиз кириб бўлмайди, дейишади. Лекин, мен фақат билимимга, ўзимга ишоняпман. Озгина бўлса-да тестлар халол ўтишига умид бор, умид бўлмаганида ҳужжат топширмасдим, - дейди Гулсанам.

Ўзбекистон Олий ўқув юртларида кириш имтиҳонлари бўлиб ўтди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:55 0:00

Бу йил олий ўқув юртларига кириш учун ҳужжат топширган абитуриентлар сони ҳар йилгидан ҳам кўп.

Ўзбекистон Давлат Тест марказига кўра, бу йил абитуриентлардан 600 мингдан кўпроқ ариза қабул қилиб олинган.

Самарқанд Давлат университетида тест синовлари бўлиб ўтди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:50 0:00

Янги ўқув йили учун 57,8 минг бакалавр ўринларига, хусусан 20 мингта давлат грантлари бўйича, 37 мингдан кўпроғи шартнома асосида ўқишга қабул қилиниши кўзда тутилган.

Яъни бир ўрин учун ўндан кўпроқ абитуриент даъвогарлик қилмоқда.

Тошкентлик Иброҳим бу йил ўқишга кириш учун ҳужжат топширган шу минглаб абитуриентнинг яна бири.

У ҳам ўз билими кучига ишончи борлигини айтади:

- Бу йил Жаҳон тиллари университетига топширдим. Тестлар агар ҳалол ўтказилса, ғирромликлар бўлмаса кираман. Ўз билимимга ишонаман ва синовлар адолатли бўлади, деб умид қиляпман, - дейди Иброҳим.

Тест синовлари ҳар йилгидек фавқулодда хавфсизлик чоралари остида ўтиши кутиляпти. Ички ишлар ходимларидан тортиб, махсус хавфсизлик хизматларигача тест синовларига жалб этилади.

Кириш имтиҳонлари бўлиб ўтадиган 1 август куни Ўзбекистонда мобил алоқаси бир неча соатга узиб қўйилади.

Синовлар арафасида абитуриентлар шпаргалка ва мобил телефонларидан фойдаланишнинг тақиқлангани ҳақида расман огоҳлантирилган.

Бу каби чора-тадбирларга қарамай кўпчилик абитуриентлар бу йил ҳам ўқишга кириш таниш-билишчилик, порахўрликларсиз бўлмаслигини айтишади.

- Билимингиз бўлаверсин, барибир пулдорлар кўп. Барибир шуларни қўли узун келади. Ўтган йили озгина балл етмай илина олмадим. Бу йил яна қийин бўлади, ўқишга кирувчилар кўп. Шуларни орасидан олдиндан пул билан гаплашиб қўйганлар ўтади-да. Қаллобликлар бўлган ва бўлади. Мен Шарқшунослик институтига топширдим. Очиқ айтишди, 30 минг долларга гарантия, дейишди. Менда эса бундай пул йўқ. Шунинг учун бу йил ҳам таваккал қиляпман, умид бор, - дейди бухоролик абитуриент Шарифжон.

Бу йил қабул комиссияларидаги ҳужжатбозликлар сабаб кўплаб абитуриентлар олийгоҳларга ҳужжатларини топширишга улгуришмаган.

Бухоролик абитуриент Шарифжон ҳам узоқ сарсонгарчиликлардан сўнг зўрға ҳужжатларини Тошкент Иқтисодиёт университетига топширишга улгурганини айтади:

- Ҳар сафар борганимда ҳужжатлардан камчилик топиб қайтаришаверишди. Медсправкани орқасида печати йўқ дейишди. Маҳалладан справка керак дейишди. Бухорога икки марта бориб келишимга тўғри келди. Охирги куни зўрға топширдим. Ҳужжат топшириш шунча қийин бўлди, тест топшириш қанақа бўлар экан, деб турибмиз, - дейди Шарифжон.

Тест синовлари билан боғлиқ жараённи Озодлик билан бирга кузатинг! Ушбу жараёнда ўзингиз гувоҳи бўлган ҳолатлар ҳақида Озодликка хабар йўлланг!

XS
SM
MD
LG