Линклар

Қозоғистон суди петропавловсклик 22 ёшли Алханашвилини ижтимоий тармоқ орқали “миллатлараро низо қўзғагани учун” 3 йилга озодликдан маҳрум қилди. Бу ҳақда Шимолий Қозоғистон вилоят прокурорининг муовини Арай Алимов 31 июль куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди.

Прокуратура вакилига кўра, Алханашвили турли ижтимоий тармоқларда миллатлараро низо қўзғовчи, бошқа миллат вакилларининг миллий ҳис-туйғуларини таҳқирловчи материалларни чоп қилиб борган.

Бу иш юзасидан суд ҳукми ҳали кучга кирмагани, Алханашвилида ҳукм юзасидан юқори инстанция судига мурожаат қилиш имконияти борлигини айтилмоқда.

Бу Қозоғистонда ижтимоий тармоқларда миллий низо қўзғаганлик билан боғлиқ илк маҳкама эмас. Икки ҳафта муқаддам Ғарбий Қозоғистон вилоятида яшовчи Мухтар Сулейменов “миллий низо қўзғаганлик” учун 3 йилга қамалганди. Март ойида эса олмаоталик Татьяна Шевцова-Валова айни айблов билан шартли равишда 4 йилга озодликдан маҳрум этилганди.

XS
SM
MD
LG