Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:15

Усама бин Ладеннинг қариндошлари учоқ ҳалокатида нобуд бўлишди


Буюк Британияда хусусий учоқ ҳалокатга учраши оқибатида уни бортида бўлган уч нафар йўловчи ва учувчи ҳалок бўлди.

Саудия Арабистони матбуотига кўра, учоқ бортида бўлган йўловчиларнинг барчаси Усама бин Ладеннинг қариндошлари бўлишган.

"Ал-Ҳайат" газетасига кўра, Embraer Phenom 300 учқичи Британия жанубидаги Блэкбуш шаҳридан Италиянинг Милан шаҳрига учиш пайти ҳалокатга учраган. Ҳалокат сабаблари маълум эмас.

Саудия Арабистонининг Британиядаги элчиси ҳалок бўлганларнинг исмини ошкор қилмаган холда, уларни яқинларига таъзия билдирди.

Ал Қоида раҳбари Усама бин Ладен 2011 йилда АҚШ махсус кучларининг Покистонда ўтказган амалиёти пайти ўлдирилган эди.

XS
SM
MD
LG