Линклар

Керри Яқин Шарқ сафарини Эрон ва террорга қарши кураш масаласига бағишлайди


Жон Керри.

Жон Керри.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри 1 августда бошланган Яқин Шарқ сафарини асосан Эрон ва террорчиликка қарши кураш масаласига бағишлайди.

Миср матбуотининг билдиришича, Керри Қоҳирада ташқи ишлар вазири Самеҳ Шукри билан Мисрнинг Синай ярим оролида бошлаган аксилтеррор амалиётларини муҳокама қилади.

3 август куни эса Керри Доҳада Форс кўрфази ҳамкорлик кенгашига аъзо олти давлат раҳбарларини Теҳрон билан Венада имзоланган ядровий дастурни чеклаш битими ортидан Эрон минтақадаги хавфсизликка таҳдид солмаслигига ишонтиришга ҳаракат қилади.

Форс кўрфази давлатлари Эронга нисбатан санкцияларнинг бекор қилиниши оқибатида Теҳрон минтақада террорчиликни молиялаш имкониятларини кенгайтириши мумкин, деган ташвишни билдирган эди.

Керри Яқин Шарқ сафари доирасида Қатарда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашишини ҳам айтган. Давлат котиби Суриядаги жангариларга қарши курашда Россия билан ҳамкорлик қилиш масаласи ҳамон кун тартибида қолаётганини тасдиқлади.

XS
SM
MD
LG