Линклар

logo-print

Киев россияпарастларни тақиқланган қуроллардан фойдаланаётганликда айблади


Горловка яқинидаги украин қўшинлари танклари.

Горловка яқинидаги украин қўшинлари танклари.

Украина шарқидаги россияпараст исёнчилар тинимсиз равишда Донецк аэропорти, Опитное, Авдеевка ва Пески аҳоли пунктларини оғир қуроллардан бомбардимон қилишда давом этмоқда.

Украина президенти маъмурияти расмийси Андрей Лисенконинг билдиришича, айримачилар Маринки, Ло, Красногорвка, Николаевка-2 аҳоли пунктларини бомбардимон қилишда ҳам Минск шартномасига амал қилмаган ҳолда 120 миллиметр калибрдаги минемётлар, 152 миллиметр калибрдаги гаубица ва танклардан фойдаланган. Бобмардимон оқибатида тинч аҳоли вакилларидан уч киши ҳалок бўлган.

Хабарларга қараганда, исёнчилар бобмардимонларни Горловка шаҳрининг марказидан туриб уюштирмоқда. Бу эса халқаро қонунчиликда ҳарбий жиноят ҳисобланади.

Айни пайтда Донецк исёнчилари раҳбарлари Украина қуролли кучларини Минск шартномаси билан тақиқланган оғир қуроллардан фойдаланаётганликда ва бомардимонлар ўтказаётганликда айблади.

XS
SM
MD
LG