Линклар

Ўзбекистон Роғун бўйича позициясини ўзгартиргани йўқ


Роғун ГЭСи қурилаётган ҳудуд.

Роғун ГЭСи қурилаётган ҳудуд.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги 1 август куни расмий Тошкентнинг Тожикистонда Роғун ГЭСи қурилиши юзасидан позицияси ўзгармай қолаётгани ҳақида баёнот берди.

Тожикистон энергетика ва сув заҳиралари вазири Усмонали Усмонзода халқаро экспертиза ўтказилганидан сўнг Роғун масаласида Ўзбекистон расмий эътироз билдирмаётгани ҳақида 22 июль куни маълумот тарқатган эди. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги баёнот эълон қилишига тожик вазири тарқатган маълумот сабаб бўлган.

Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида айтилишича, Тошкент Роғун ГЭСи юзасидан ўтказилган экспертиза халқаро меъёрлар талабига жавоб бермайди, деган фикрда собит турибди. Мазкур эътироз тожик томонига 2014 йилнинг 14-18 июлида Олмаотада Роғун юзасидан ўтказилган халқаро анжуман пайтида Ўзбекистон делегацияси раҳбари Рустам Азимов томонидан билдирилган эди.

Ўзбекистон томони Роғун лойиҳаси амалга оширилишини “ҳеч қачон ва ҳар қандай вазиятда ҳам қўллаб –қувватламаслиги”ни билдирган.

XS
SM
MD
LG