Линклар

logo-print

Ғарбий соҳилдаги Хеврон минтақасида 31 июль куни Исроил полициячилари билан тўқнашувларда иштирок этаётган фаластинлик.

Курд жангарилари томонидан ўлдирилган турк ҳарбийси Хамза Йилдиримнинг дафн маросими. Йилдирим 31 июль куни курд жангарилари Ширноқ чегара пунктига ҳужум қилган пайтда ҳалок бўлган.

Олмаотада 2022 йилги Қишки Олимпиада ўтказилиши тарафдорлари Абай майдонида 31 июль куни Халқаро Олимпиада қўмитаси қарорини кутиб туришибди. Олмаота ва Бейжин 2022 йил Олимпиадаси мезбонлиги учун давогарлик қилаётган эди. Аммо қўмита 31 июль куни Бейжинни Олимпиада мезбони сифатида эълон қилди.

Халқаро Олимпиа қўмитаси 2022 йил Қишки Олимпиадаси мезбони сифатида Бейжинни эълон қилган пайтдаги ҳолат.

Қуддусда ўтган гей парад пайтида яҳудий диндор Юшай Шлиссел исроиллик гейларга пичоқ билан ҳужум қилиб, олти одамни яралади.

Суриялик қочқинлар Македония ва Греция чегарасидаги темир йўл станциясида Сербияга кетаётган поездга илашиб қолишга ҳаракат қилмоқда.

Яманда шиа исёнчиларига қарши курашаётган президент Ходий тарафдори.

Афғонистонлик қочқинлар 30 июль куни Исломободда ноқонуний қурилган уйларни бузиш учун келган Покистон давлат хизматчиларига қаршилик қилмоқда.

Суриялик қочқинларнинг болалари Сербиядан Венгрияга ноқонуний ўтиш пайтида ёғиб юборган ёмғирдан паналанмоқда.

Суриялик қочқин ва унинг ҳомиладор хотини Македония - Греция чегарасидаги темир йўлдан Сербияга кетаётган поездга чиқиш илинжида юрибди.

Ироқ ҳарбийлари Анбар университетини “Исломий давлат” жангариларидан озод қилганини нишонламоқда.

XS
SM
MD
LG