Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 00:00

Афғонистон шимолида паштун ва ўзбек толиблари тўқнашди


Afghanistan - Afghan national army and police during a joint operation in Faryab Province, 31 July 2015
Afghanistan - Afghan national army and police during a joint operation in Faryab Province, 31 July 2015

Афғонистон расмийларининг хабар қилиича, 2 август саҳарлаб шимолий Форёб вилоятининг нотинч Қайсор туманида ўзбек ва паштун жангарилари ўртасида тўқнашувлар юз берган. Тўқнашувда камида икки томондан камида тўққиз нафар одам нобуд бўлган ва яна 11 нафар одам яраланган.

Форёб вилоятидаги ҳарбий қисм сўзчиси полковник Муҳаммад Ризо Ризоийнинг Озодликка маълум қилишича, якшанба куни эрталаб Қайсор туманининг Ғўра минтиқасида Мавлавий Самад раҳбарлигидаги ўзбек жангарилари келиб чиқиши паштун бўлган Мавлавий Ҳафизуллоҳ жангарилари билан отишганлар.

Унга кўра, мазкур отишмага паштун толибларининг жанг қилиш талабида ўзбек жангариларига ўтказган босимлари сабаб бўлган.

“Улар ўзбек ва паштун гуруҳларига бўлиниб, бир-бирларига қарши ўт очар қуролларни ишлатганлар. Ҳодисада 9 жангари нобуд этилган ва яна 11 жангари ярадор бўлган. Тўқнашувлар ҳалиям давом этмоқда,” деди полковник Муҳаммад Ризо Ризоий.

Толибон ҳодисага ҳозирга қадар изоҳ бергани йўқ.

Аммо маҳаллий ўзбеклардан бўлган Муҳаммад Ториқ Қайсорда толиблар ўртасида тўқнашувлар юз бергани ҳақидаги хабарларни рад қилди.

У маҳаллий расмийларни нотўғри маълумот тарқатиб, марказий ҳокимиятни алдашга уринаётганликда айблади.

“Бу гаплар ҳеч бўлган эмас. На уришибдилар на уришадилар. Улар Сайёд деган қишлоқдан мотоциклларга миниб, Қароий минтиқаси яқинидаги Чуқурбулоқ қишлоғига борганлар,“ деди Муҳаммад Ториқ.

У сўнги ҳафталар ичида толиблар ишғол этган қишлоқларни ҳукумат кучлари озод этолмаганини айтди.

Муҳаммад Ториқнинг илова қилишича, толиблар Қайсорнинг бир қатор қишлоқларини номаълум сабабларга кўра тарк этганликлар:

“Давлат қўлдан берган қишлоқларни қайтиб ололгани йўқ. Бугун толиблар ҳич қандай босимсиз Бўраған, Сайёд, Оқмас, Жавдана ва Болобом қишлоқларидан орқага чекинди. Қайсорнинг айрим минтиқалари, жумладан Тагоб Эракда 30 қишлоқ, Чоршанбе ва Хўжа кентида 14 қишлоқ, Шохда 16 қишлоқ, 1500 хонадондан иборат Ғўра минтиқаси, Тўймас, Аракаллик, Заъфарон, Норин, Миршоди, Кафтархона, Жийдалик ва Қуруққўл қишлоқлари Толиблар назоратида. Бу ерларда ҳокимиятдан дарак йўқ. Туман марказида бир неча қишлоқ ҳукумат ҳарбийлари назоратида қолган, холос," деди у.

Сўнгги ҳафталар ичида этникФорёб вилоятининг Алмор, Қайсор, Ширинтагоб ва Жумабозор туманларида ўзбеклар яшайдиган ўнлаб қишлоқлар толиблар томонидан ишғол этилди.

Мазкур вилоятда хавфсизлик вазияти кескинлашгани сайин келиб чиқиши ўзбек бўлган Афғонистон вице-президенти генерал Абдуррашид Дўстум шимолга борган.

Хабарларга кўра, ҳозирги кунда генерал Дўстум Форёбда толибонга қарши ҳарби амалиётларни бошқармоқда.

XS
SM
MD
LG