Линклар

logo-print

Керри иттифоқчиларини Эрон ядровий дастурига оид келишувлар бўйича тинчлантиришга уринмоқда


АҚШ Давлат котиби Жон Керри.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри Яқин Шарқдаги иттифоқчиларни Эрон ядровий дастури бўйича эришилган келишувлар минтақани хавфсизроқ қилади, дея тинчлантиришга уринмоқда.

2 август куни Қоҳирада журналистлар олдида сўзлаган Керрига кўра, Теҳрон ядровий дастури бўйича келишувларга тўла амал қилинса, бу Миср ва минтақанинг бошқа барча мамлакатлари учун ҳозиргига нисбатан анча хавфсиз бўлади.

Эрон ва дунёнинг олти йирик давлати ўтган ой Венада Теҳрон ўз ядровий дастурини чеклаши эвазига бу мамлакатга нисбатан киритилган санкцияларни бекор қилиш ҳақида келишиб олганди.

Форс кўрфазида жойлашган мамлакатлар бу келишувни олқишлаган бўлса-да, улардан айримлари бу борада хавотир изҳор қилганди.

Эрон ўз ядровий дастури тинч мақсадларни кўзлашини таъкидлаб келади.

Яқин Шарқ мамлакатлари бўйлаб сафари доирасида кеча Қоҳирада бўлган Керри Қўшма Штатлар ва Миср Эрон минтақада вазиятни беқарорлаштириш фаолияти билан шуғулланаётганини эътироф этиши, шу важдан ҳам Теҳрон ядровий дастури аввалгидек тўлалигича тинч мақсадларни кўзлашига амин бўлиш муҳимлигини уқтирди.

Керрига кўра, Теҳрон жаҳонда террорнинг биринчи рақамли ҳомийси ролини ўйнаётгани ядровий дастур бўйича келишув аҳамиятини янада оширади.

XS
SM
MD
LG