Линклар

Тошкентда ярим тунда баланд овозда мусиқа ижро этиш ва куйлаш тақиқланди


Ўзбекистон пойтахтида тўй ва бошқа тантанали маросимларни ўтказиш тартибига ўзгартишлар киритилди. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар Тошкент шаҳар ҳокимияти ахборот хизмати маълумотига таянган ҳолда хабар тарқатди.

Хабарларга кўра, тўйлар, оилавий маросимлар ва тантаналарни ўтказишни янада тартибга солиш масаласи кўриб чиқилган Тошкент шаҳар кенгашининг навбатдаги сессиясида депутатлар шаҳардаги ресторан, кафе, тантаналар заллари, хусусий уйлар ва кўчаларда тўй, тантаналар ва бошқа маросимлар муносабати билан соат 23:00 дан 6:00 гача баланд овозда қўшиқ куйлаш, мусиқа ижро этиш, овоз кучайтирувчи воситалардан фойдаланиш ва бошқа хилдаги шовқинли овозлар чиқаришни тақиқлаш ҳақида қарор қабул қилганлар.

Йиғилишда пойтахт кўчалари бўйлаб келин-куёвлар ва уларнинг яқинларининг сайр қилиши мобайнида йўл ҳаракати устидан назоратни кучайтириш, тўй-тантаналарни тартибли, камчиқим ва ортиқча дабдабалардан холи тарзда ўтказиш бўйича тушунтириш ишларини олиб бориш масалалари ҳам муҳокама қилинган.

XS
SM
MD
LG