Линклар

Мулла Умарнинг яқинлари Толибоннинг янги лидерига байъат қилмоқчи эмас


Толибоннинг собиқ лидери Мулла Умар.

Толибоннинг собиқ лидери Мулла Умар.

Толибон ҳаракатининг марҳум лидери Мулла Умарнинг оиласи унинг вориси Ахтар Муҳаммад Мансурга байъат қилишни истамаяпти. Мулла Умарнинг яқинларига кўра, Толибоннинг янги раҳбари диний арбоблар ва ҳаракат фахрийлари томонидан сайланиши лозим эди.

Бу ҳақда Мулла Умарнинг оиласи томонидан 2 август куни тарқатилган аудиомурожаатда айтилади. Қатор манбаларга кўра, баёнот Мулла Умарнинг укаси Абдул Маннон томонидан берилган.

Аввалроқ Абдул Маннон Associated Press агентлигига Ахтар Муҳаммад Мансур ҳаракат раҳбарлигига Толибон ичидаги ўз тарафдорларидан иборат кичик гуруҳ томонидан сайланганини ва у озчилик томонидан сайланган Мулла Ахтар Мансурни амир, деб тан олмаслигини билдирган.

Толибон лидери Мулла Умар қазо қилгани ўтган ҳафта расман тасдиқланганидан кейин ҳаракатга Ахтар Муҳаммад Мансур раҳбар этиб сайлангани ҳақида хабар тарқаган эди. Хабарларга кўра, бу сайлов ҳаракат аъзолари орасида тортишувларга сабаб бўлган.

XS
SM
MD
LG