Линклар

Қрим татарлари умумжаҳон конгрессида Қрим ярим оролининг Россиядан қайтариб олиниши учун "зарурий барча чоралар кўрилиши керак" мазмунида декларация қабул қилинди.

Анқарада ўтган иккинчи умумжаҳон конгресси икки кун давом этди ва якунда эълон қилинган декларацияда "аннексия зудлик билан тўхтатилиши керак" ва Украинанинг янги констиутцияси Қрим татарларига мухторият берилишини кафолатлаши керак, деган қарор битилди.

Конгрессда дунёнинг турли мамлакатларидан борган 200 дан ортиқ татар иштирок этди.

Иштирокчилар бу конгрессни Қрим ярим оролида ўтказиш истагига Россия хавфсизлик кучлари томонидан кучайтирилган босим тўсқинлик қилганини айтмоқда.

XS
SM
MD
LG