Линклар

Толиблар Ҳаққоний мулла Ахтар Мансурни қувватлаши ҳақида баёнот тарқатди


Афғонистон Толиблари Жалолиддин Ҳаққоний номидан иқтибослар келтирилган баёнот матнини эълон қилди.

Унда Ҳаққонийнинг мулла Умар ўлими муносабати билан таъзияси ҳамда унинг ўрнига тайинланган мулла Ахтар Мансурга қувватлови битилган.

Толиблар гуруҳи раҳнамоси мулла Умарнинг 2013 йилда хасталикдан ўлгани ҳақидаги хабар ўтган ҳафтада Афғонистон расмийлари ва Толиблар томонидан тасдиқланди.

Жалолиддин Ҳаққоний баёнотида у асос солган террор тармоғининг мулла Ахтар Мансурга байъат бериши ва Толиблар ҳаракатининг "бирлик ҳамда тартиб"ни сақлаб қолиши қайд этилган.

Толиблар гуруҳи мулла Ахтар Мансурни ўз янги раҳбари, деб эълон қилган, аммо айрим қўмондонлар раҳбарликка мулла Умарнинг ўғли - Мавлавий Ёқубни тайинлаш истагини билдирган.

31 июль куни Озодлик радиосининг қатор ишончли манбалари ҳамда Покистон матбуоти Жалолиддин Ҳаққонийнинг 2014 йилда касалликдан ўлгани ва унинг жасади Афғонистонда ёқиб юборилганини хабар қилган. Аммо, 1 август куни Толиблар бу маълумотларни "асоссиз", деб баёнот тарқатди.

XS
SM
MD
LG