Линклар

logo-print

Ўзбекистон Роғун бобида Тошкентдан эътироз йўқ, деган вазирга раддия берди


Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Роғун ГЭС лойиҳаси бўйича халқаро экспертлар хулосаларига Тошкентдан эътироз йўқ, мазмунида баёнот берган Тожикистон вазирига раддия берди.

Вазирлик баёнотида, жумладан: "2015 йилнинг 22 июлида Тожикистон Республикаси Энергетика ва Сув заҳиралари бўйича вазири У. Усмонзода Роғун лойиҳаси бўйича халқаро экспертлар берган баҳолаш натижаларига Ўзбекистон Республикаси томонидан бирорта расмий эътироз билдирилмагани ҳақида баёнот берди. Шу муносабат билан Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Марказий Осиё вакилларининг 2014 йил 14-18 июлда Олмаотада бўлган учрашувида ўзбек томони ўз принципиал позициясини эълон қилганини маълум қилади", дейилади.

Сўнгра, баёнот матнида, Ўзбекистон томонининг Роғун ГЭС лойиҳасини халқаро экспертларга баҳолатиш ҳаракати халқаро стандартларга зид экани ҳақидаги позицияси такрорланган ва бу борада Олмаота учрашувида тақдим қилинган аргументлар келтирилган.

XS
SM
MD
LG