Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 15:53

OZOD-VIDEO: Ўзбекистон бюджетини тўлдираётган "дангасалар"


Автобусда ватанига қайтаётган ўзбек меҳнат муҳожирлари
Автобусда ватанига қайтаётган ўзбек меҳнат муҳожирлари

Россия Федерация хизмати раҳбари Константин Ромодановскийнинг эълон қилишича, Ўзбекистон Россиядаги меҳнат муҳожирлари сони бўйича Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигида биринчи ўринни эгалламоқда. Ҳозир Россияда яшаётган 11 миллион муҳожирнинг тўртдан бирини ўзбекистонликлар ташкил қилаяпти.

Айни пайтда, Россия парламентининг баъзи депутатлари марказий осиёлик муҳожирлар устидан назоратни кучайтириш ва виза тизимини жорий қилиш талаби билан чиқмоқда.

Президент Ислом Каримов эса Россияда меҳнат қилаётган ўзбекистонлик муҳожирларни "дангасалар" деб атаганди.

Қуйида Озодликнинг Москвадаги мухбири Умид Бобоматов видеолавҳасини томоша қилинг:

Ўзбекистон бюджетини тўлдираëтган "дангасалар"
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:48 0:00

XS
SM
MD
LG