Линклар

АҚШ Давлат котиби Жон Керри Вашингтон ва Араб давлатлари Форс кўрфазини беқарорлаштириши мумкин бўлган ҳаракатларга аксил-амал кўрсатиш учун ҳозирлик кўраётганини маълум қилди.

3 август куни Доҳада баёнот берган Жон Керри араб давлатлари етакчилари билан Теҳрон ядровий дастури бўйича эришилган келишувни муҳокама қилди.

Ўтган ойда имзоланган келишувда ядровий дастурни қисқартириш эвазига Эронга нисбатан Ғарб жорий қилган санкцияларни бекор қилишга келишилган.

2 август куни жонли телевидение орқали халқига юзланган Эрон президенти Руҳоний дунёнинг 6 қудратли давлати - АҚШ, Россия, Хитой, Буюк Британия, Франция, Германия ва Эрон ўртасидаги музокараларда эришилган муваффақиятнинг бош омили қарама-қаршилик ўрнига муттасил мулоқот йўлидан борилгани, деб таъкидлади.

Жон Керри Доҳадаги музокараларда томонлар ўртасида ракета мудофааси ва қурол-ароғ алмашинуви масаласи ҳам муҳокама қилинганини айтди. АҚШ билан Форс кўрфази давлатлари ўртасидаги ҳамкорлик хавфсизлик хизматлари ўртасида ахборот алмашинуви ва махсус кучларга ҳарбий машғулотни ҳам ўз ичига олиши айтилди.

XS
SM
MD
LG