Линклар

Афғонистон ҳукумати ички низолар гирдобида қолган Толибон билан ҳозирча музокара ўтказмоқчи эмас


Толибоннинг собиқ лидери Мулла Умар.

Толибоннинг собиқ лидери Мулла Умар.

Расмий Кобул ички низолар гирдобида қолган Толибон ҳаракати билан ҳозирча ҳеч қанақа музокара ўтказмоқчи эмас. Бу ҳақда душанба куни Афғонистон президентининг матбуот хизмати маълум қилди.

Афғонистон ҳукумати билан Толибон ўртасидаги тинчлик музокаралари ҳаракат лидери мулла Умар қазо қилгани тасдиқланганидан кейин тўхтаб қолганди.

Толиблар ўзларига Ахтар Муҳаммад Мансурни раҳбар қилиб сайлангани ҳақида хабар тарқатганлар. Бироқ мулла Умарнинг яқинлари бунга қарши чиқиб, ҳаракат лидерини диний арбоблар ва Толибон фахрийлари сайлаши лозимлигини айтганлар.

XS
SM
MD
LG