Линклар

3 август куни қирғиз-тожик чегарасида тўқнашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Қирғизистон Давлат чегара хизматининг матбуот хизмати маълум қилди.

Чегара хизмати маълумотига кўра, душанба куни бўлиб ўтган тўқнашув чоғида 120 чоғли тожикистонлик ва 80 чоғли қирғизистонлик бир-бирларини тошбўрон қилганлар.

Чегараолди ҳудудида яшовчи кишилар ўртасида юзага келган зиддиятга тожикистонликларнинг Қирғизистон ҳудудида жойлашган Кўктош қишлоғидаги қабристонга олиб борувчи автомашина йўлини ёпиб қўйгани сабаб бўлган. Бу йўл тожикистонликлар яшайдиган Майское қишлоғи орқали ўтади. Бунга жавобан қирғизистонликлар Тожикистоннинг Чорку қишлоғидан ўтувчи канал сувини бўғиб қўйганлар.

Қирғиз расмийларига кўра, ҳозирги пайтда тўқнашув содир бўлган жойда вазият барқарор бўлиб, чегараолди ҳудуди аҳоли орасида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Кечаги воқеадан кейин Қирғизистон ва Тожикистон чегара хизмати масъуллари учрашиб, давлат чегарасидаги вазиятни барқарорлаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишга келишиб олган.

Қирғиз-тожик чегарасидаги вазиятни изга солиш бўйича музокаралар бугун ҳам давом этиши айтилмоқда.

XS
SM
MD
LG