Линклар

Россельхознадзор Германиядан Ўзбекистонга келаётган чўчқа гўштини ўз ҳудудидан ўтказмади


Россиянинг ветеринария ва фитосанитария бўйича федерал хизмати Германиядан Ўзбекистонга кетаётган 20 тоннадан зиёдроқ чўчқа гўштини ўз ҳудудидан ўтказмади.

Россельхознадзор маълумотига кўра, хизматнинг Брянск ва Смоленск вилоятлари бўйича бошқармалари шу йилнинг 29 июль куни транзит шартлари бузилгани учун Германияда ишлаб чиқарилган суяксиз чўчқа гўштини ўз ҳудудидан олиб ўтилишига рухсат бермаган.

Германия Ветеринария хизмати томонидан 23 июль куни махсус сертификат берилган 20 тоннадан ортиқроқ юк Ўзбекистонга олиб кетилаётгани маълум қилинган.

XS
SM
MD
LG