Линклар

logo-print

Тожикистон 2015 йил охиригача Ўзбекистон олдидаги давлат қарзидан тўлалигича қутулмоқчи. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар Тожикистон Молия вазирлигидан олинган маълумотларга таянган ҳолда хабар тарқатди.

Тожик расмийлари маълумотларига кўра, жорий йил бошида Тожикистоннинг Ўзбекистон олдидаги қарзи 8 миллион 30 минг АҚШ долларини ташкил қилган. Биринчи ярим йилликда Душанбе бу қарзнинг 5 миллион 40 минг долларини узган ва 30 минг доллар фоиз ҳам тўлаган.

Тошкентдан қолган қарийб 3 миллион долларлик қарзни Тожикистон шу йил охиригача узмоқчи.

Шунингдек, тожик расмийлари жорий йил охиригача Қозоғистон ва Эрондан бўлган қарздан ҳам қутилиш режаси борлигини билдирганлар.

Бугунги кунда Тожикистоннинг ташқи қарзи 2 миллиард 100 миллион долларни ташкил қилади. Бу мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 19,5 фоизига тенгдир.

Тожикистон ташқи қарзининг қарийб ярмини Хитойдан олинган кредитлар ташкил қилади.

XS
SM
MD
LG