Линклар

Дунё бозорида Brent маркали нефтнинг қиймати 50 доллардан пастлади.

Душанба куни Brent маркали нефтнинг бир барелли 49,79 доллардан сотилган. Бу январь ойидан буёнги энг паст нархдир.

Яқинда Эрон расмийлари санкциялар бекор қилиниши билан дунё бозорига кунига бир миллион баррель кўпроқ нефть чиқариши борасида баёнотлар берган эди.

Лекин кузатувчилар Эронга санкциялар босқичма-босқич бекор қилинади ва бу жараённинг нефть бозорига таъсири катта бўлмаслигини айтишганди.

Ўтган йили Эрон дунё бозорига кунига бир ярим миллион баррель нефть чиқарган.

XS
SM
MD
LG