Линклар

Украина президенти Петро Порошенко Одесса губернатори муовини этиб тайинланган россиялик сиёсатчи Мария Гайдарга украин паспортини топширди.

Маросимда сўз олган Гайдар: “Украина учун ўта мураккаб бир даврда мен украин халқи билан биргаман”, - деди.

Гайдар билан бирга “Forbes Украина” бош мухаррири Владимир Федорин ҳам украин фуқаролигини олди.

Ўтган ой Одесса губернатори Михаил Саакашвили Мария Гайдарни ўз муовини этиб тайинлаган эди.

Ўшанда Гайдар Россия фуқаролигидан воз кечишини айтганди.

XS
SM
MD
LG